Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли кесишмасида янги туннель очилди.
«Энди ҳайдовчилар дам олиш кунлари чорраҳада туришлари шарт эмас», — дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун 4Р12 йўлдан Янги Ўзбекистон кўчасига чиқиш ташкил этилди.
Туннель орқали оғир автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳадан ўтишлари керак.