Ўзгидромет прогнозига кўра, Ўзбекистонда 20-24 июнь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда сел келиши эҳтимоли бор.
Сирдарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ташқари республиканинг барча ҳудудларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин.
Ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Ўзгидромет тоғли ҳудудлар аҳолиси ва меҳмонларини айниқса эҳтиёт бўлишга ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.