Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида фуқаро Р.Р. уйида яширин дўкон ташкил етиб, қалбаки алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарган. Ишлаб чиқариш учун инсон саломатлиги учун хавфли 580 литр етил спирт, 1123 дона шиша қопқоғи, «Россия ароғи» ёрлиғи ва 445 дона шиша ва бошқа буюмлар ишлатилган. Топилган нарсалар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (Этил спирти, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалада бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.