Тошкент шаҳрининг Миробод туманида кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Veolia Energy компанияси Нукус кўчасидаги магистраль иссиқлик қувурларини алмаштириш ишларини олиб боради.
20 июлдан 2 августгача бўлган даврда йўлнинг Нукус–Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасидан Нукус–Фарғона йўли чорраҳасигача бўлган қисмида бир томонлама ҳаракат ташкил этилади.
Ҳайдовчилардан тирбандликдан қочиш учун айланма йўллардан фойдаланиш сўралади.