12 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 13 ёшли қиз беш нафар ўғил томонидан зўрлангани ҳақида маълумот тарқалди. Иш болалар омбудсмани назоратида.
Воқеа Хоразм вилоятининг Шовот туманида содир бўлган. 13 ёшли ўқувчи қиз аввалроқ 23-сонли мактабнинг 15-16 ёшли беш нафар ўқувчи томонидан зўрланганидан кейин ҳомиладор бўлиб қолган. Жабрланувчи қиз туғгани маълум бўлди.
Кейинчалик маълум бўлишича, беш йигитдан иккитаси катталар (2005 йилда туғилган). Қолганлари эса 9-11-синф ўқувчилари. Беш кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари Шовот тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.