Озарбайжон президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Икки давлат давлат байроқлари ҳилпираб турган Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Президент Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиевани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.