Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштирди

O‘zbekiston

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси мансаб ваколатидан фойдаланиб, 1 млрд 173 млн сўм кредит маблағларини қонунга хилоф равишда ўзлаштирган. Мулозим тегишли ҳужжатларга электрон рақамли имзоларни сохталаштирган.

Шаҳрисабз шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маҳаллалардан бирининг ёрдамчиси Ф.А. ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, улгуржи савдо тадбиркори билан жиноий тил бириктириб, 14 нафар ҳамшаҳар номидан банкдан имтиёзли кредит олганини аниқлади.

Мулозим тегишли ҳужжатларга электрон рақамли имзоларни сохталаштирган. Натижада қонунбузарларга 440,3 миллион сўм берилди.

Шундан сўнг, бошқа тадбиркор билан шартнома тузиб, 25 нафар фуқарога кредит расмийлаштириб, банкдан яна 733,3 миллион сўм маблағ олган.

Шу тариқа, ҳоким ўринбосари 1 миллиард 173 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштиришга муваффақ бўлди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлариҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининнг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar