25 август куни 34 ёшида футболчи Сайриддин Ғаффоров вафот этди. У оғир касалликдан азият чекди.
Сурхондарёлик собиқ футболчи фаолияти давомида «Сурхон», «Шўртан», «Динамо Самарқанд», «Андижон» клублари, шунингдек, Тожикистон жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Тахминан бир йил олдин футболчи икки қўлида, кейин оёқларида вазн ва куч йўқотишни бошлаган. Кейинчалик у гапириш қобилиятини ҳам йўқотган. Эркак айнан нима билан касаллангани номаълум. Шифокорлар томонидан қўйилган аниқ ташхис кўрсатилмаган.
Футболчи 2011 йилда Самарқанднинг «Динамо» футбол клубининг 10-рақами остида ўйнаган.
Динамо ПФК жамоаси ҳамдардлик билдирди.