Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Алишер Одилов Москва вилоятидаги «Химки» клубига кўчиб ўтди.
23 ёшли футболчи билан шартноманинг қанча давом этиши борасидаги тафсилотлар ошкор этилмаган.
«Қизил-қора оилага хуш келибсиз, Алишер! Хуш Келибсиз!» — деб ёзади «Химки» клуби матбуот хизмати.
Одилов фаолиятини «Пахтакор»да бошлаган, кейин эса Тошкент «Олимпия» клубида ўйнаган. Яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иккита ўйинда биттадан гол урганди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Миллий Суперлигада 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
Маълумот ўрнида, Одиловнинг янги клуби Россия Премьер-лигасида 6 учрашувда атиги битта ғалаба билан 11-ўринда бормоқда.