«Беш миллион ва озодсан»: Дуров суд назорати остида озод қилинди

Dunyo

Павел Дуров илгари эълон қилинган 12 та жиноятдан олтитасида айбланмоқда. Суддан сўнг у суд назорати остида қўйиб юборилди ва 5 миллион евро миқдорида гаров пули белгиланди.

Чоршанба куни кечқурун Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги суддан озод қилинди: у суд назорати остида беш миллион евро миқдорида гаров тўлаш мажбурияти билан озод қилинди. Дуров ҳафтасига икки марта полиция бўлимига келиши керак ва унга Францияни тарк этиш тақиқланган. У уюшган жиноятчилик билан боғлиқ жиноятларда айбланган (наркотик моддалар ва болалар порнографиясини тарқатишда шериклик, ваколатли органлар сўровига кўра маълумот беришдан бош тортиш — аниқроқ маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас).

Politico маълумотларига кўра, Франция ҳукумати Павел Дуров ва унинг катта акаси Николайни ҳибсга олиш учун ордерни март ойида чиқарган.

Forbes маълум қилишича, Дуровга нисбатан Швейцарияда 2017 йилда туғилган ўғлига нисбатан зўравонлик бўйича тергов олиб борилмоқда, даъво Дуровнинг уч фарзандининг онаси Ирина Болгар томонидан қўзғатилган ва бу француз терговига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

The Washington Street Journal Дуровнинг ўзи фуқароси бўлган мамлакатлар расмийлари билан мураккаб муносабатларга эга экани ҳақида гапирди: 2018 йилда Макрон Дуровга Телеграм штаб-квартирасини Парижга кўчиришни таклиф қилган, бундан бир йил олдин эса Франция ва БАА разведка хизматлари Дуровнинг Phoneʼини бузиш бўйича қўшма операция ўтказган. Бу расмийларнинг ИШИДнинг Телеграмъдан ёллаш ва терактлар учун фойдаланаётганидан хавотирлари ортидан амалга оширилган.

Mavzuga oid materiallar