Кексалик даврида алкоголь истеъмол қилиш фикрлаш жараёнлари, хотира ва диққатнинг ёмонлашишига олиб келади ҳамда деменция хавфини сезиларли даражада оширади.
Бундан ташқари, у қўшиб ўтдиким, кучли ичимликлар сурункали касалликлар - қандли диабет, гипертония, юрак-қон томир касалликларининг кечишини оғирлаштиради.
Буларнинг барчаси шундан келиб чиқадики, ёш улғайган сари организм спиртли ичимликларни тез ва самарали қайта ишлай олмай қолади.
Шу сабабли спирт организмда узоқроқ қолиб, унга салбий таъсир кўрсатади.