Ўзбекистондаги ахборот хавфсизлиги соҳасидаги энг йирик кибермусобақа — «Cyberkent 2» 9-10 октябрь кунлари Интерcонтинентал меҳмонхонасида старт олади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу тадбир киберхавфсизлик бўйича миллий жамоаларни бир жойга жамлайди.
Қоидаларга кўра, икки жамоа ўзаро беллашади: кўк (Blue Team) ва қизил (Red Team).
Совринли ўринлар учун қуйидаги пул мукофотлари белгиланган:
BLUE TEAMS
Кўк жамоанинг асосий вазифаси ўзининг виртуал инфратузилмасига бўладиган ҳужумларни қайтаришдир.
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 10 миллион сўм
RED TEAMS
Қизил жамоанинг асосий вазифаси тизимни назорат қилиш учун ундаги заифликларни аниқлашдир.
1-ўрин – 50 миллион сўм
2-ўрин – 30 миллион сўм
3-ўрин – 10 миллион сўм
Турнир ҳақида батафсил маълумотни сайтдан олишингиз мумкин.