Тошкентда Пушкин майдони ободонлаштирилади

O‘zbekiston

Маҳаллий аҳолига Пушкин майдонини ободонлаштириш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа жамоат жойларини қўшимча кўкаламзорлаштириш, арғимчоқли айвон, болалар майдончалари ва югуриш йўлакчасини қуришни назарда тутади.

Маҳаллий аҳолига Пушкин майдонини ободонлаштириш лойиҳаси тақдим этилди, дея хабар берди Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлиги.

Лойиҳа жамоат жойларини қўшимча кўкаламзорлаштириш, арғимчоқли бостирма, болалар майдончалари ва югуриш йўлакчасини қуришни назарда тутади. Мавжуд фавворага сунъий шаршара ва бошқа бир нечта сув композициялари қўшилади.

Буюк шоир ҳайкали ҳозирги ўрнида қолдирилади. Унинг атрофида гулзорлар ва соя-салқин дам олиш жойлари пайдо бўлади.

Лойиҳа «Koс Construction» компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Mavzuga oid materiallar