Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Парижга амалий ташрифи давомида BBC Studios France ижрочи продюсери Джек Томас-Ричард билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Франция томони Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси билан ҳамкорликда дунёга машҳур Top Gear France автошоусининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сонини суратга олиш бўйича тегишли ишлар бошланганини ва у 2024 йил охиригача давом этишини маълум қилди.
Ушбу лойиҳани батафсил муҳокама қилиш мақсадида жорий йил сентябрь ойи охирида BBC Studios France делегациясининг мамлакатга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.