Бунёд Бахтиёрович Мамажонов Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
У 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент молия институтини магистратура, 2006 йилда шу олий таълим муассасасининг бакалавриатини тамомлаган.
2020 йилдан буён «Асакабанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 2007 йилдан буён банк тизимида фаолият юритган.
2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келган туманнинг аввалги ҳокими Фарҳод Абдуллаев июнь ойида янги Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқаруви раиси этиб тайинланганди.