Ҳажвий видео учун қамалган блогерлар озод қилинди

O‘zbekiston

Апелляция суди брбало мусиқий жамоаси аъзолари — Камол Юсупов ва Аброр Ғуломовнинг қамоқ муддатини қисқартирди. Улар юмористик видеоси учун 15 суткага қамалган.

Аввалроқ Юнусобод туман суди блогерларга майда безорилик ва ИИБ ходими талабларини бажармаслик моддалари бўйича 15 сутка қамоқ жазоси тайинлагани ҳақида ёзган эдик.

15 октябрь куни апелляция суди уларнинг айбига иқрорлиги, пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, қамоқ муддатини 6 суткага қисқартирди.

Озодликка чиққач, Аброр Ғуломов қўллаб-қувватлагани учун обуначиларга миннатдорчилик билдирди: «Худога шукур, биз уйда. Биз билан бирга бўлган барчага раҳмат. Бироз дам олишимиз керак, лекин тез орада янги треклар билан қайтамиз».

Август ойида брбало мусиқий гуруҳи «Абоака» ҳажвий фильмининг давоми бўлган "Абока 2" клипини чиқарди. Унда машҳур хорижий қўшиқлар ўзбек тилида ҳажвий услубда ижро этилади. Видеода Камол Юсупов интим хизматлар соҳасида ишлайдиган аёлни ўйнайди, Аброр Ғуломов эса гўёки унга ошиқ бўлиб қолади. Кейинчалик иккала видео You Tube'дан олиб ташланди.

Mavzuga oid materiallar