Mavzuga oid materiallar: Тошкент шаҳри

Тошкент ҳокимлиги ишчи гуруҳи ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун кўчаларга чиқди

O‘zbekiston

Тошкент ҳокимлиги ишчи гуруҳи шаҳардаги ҳаво сифатини назорат қилиш мақсадида рейдлар ўтказишни бошлади. Гуруҳ таркибига Экология бошқармаси, Кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет ва Солиқ қўмитаси вакиллари киритилди.

Ўзбекистонда иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилмоқда

O‘zbekiston

1 ноябрдан Сурхондарё вилоятида уй-жойларга иссиқлик етказиб бериш бошланади. Тошкент шаҳар ҳокими бу фармонни ҳали имзоламаган. Шу билан бирга, Ўзгидромет яқин кунларда республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши ҳақида огоҳлантирганди.

Тошкентда поезд велосипеддаги ўсмирни уриб юборди: ҳодиса тафсилотлари

O‘zbekiston

Тошкентда 15 ёшли йигит қулоғига наушник таққан ҳолда темир йўлдан ўтаётганида яқинлашиб келаётган поезд овозини эшитмаган. Йўловчи поезди пойтахтдан Хожикентга йўл олган эди. Ўсмир турли тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган.

Тошкент шаҳри ҳокими дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ёғингарчилик пайтида муаммоларга дуч келаётган ва кучли ёмғирлар пайтида шаҳарни сув босишига олиб келаётган шаҳарнинг дренаж тизими учун 6 млрд сўм ажратишни буюрди. 2023 йилда Умурзоқов аҳолини дренаж тизимининг аянчли ҳолатида айблаб, «бинолар қурилиши жараёнида 20-30% дренажларни фуқароларнинг ўзи ёпганини» айтган эди.

Тошкентда тирбандлик муаммосини ҳал қилиш учун Йўлларни бошқариш департаменти ташкил этилади

O‘zbekiston

Пойтахт ҳокими «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани учун алоҳида бош режа ишлаб чиқилишини айтди. Шунингдек, пойтахт ҳокимияти архитекторлар, лойиҳачилар ва ҳокимларни қўшимча тажриба орттириш учун хорижга юбориш ниятида.

Президент Тошкент шаҳрининг уч зонага бўлинадиган бош режаси билан танишди

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси билан танишди. Пойтахт учта зонага бўлинади: маданий объектларни сақлаш учун муҳофаза зонаси, янги қурилиш учун реконструкция зонаси ва эски бинолар янгиланадиган реноватсия зонаси.

Халқ Назорати портали пойтахтнинг энг ёмон туманини эълон қилди

O‘zbekiston

2024 йил 6 октябрь ҳолатига кўра, Xalq Nazorati портали Тошкент шаҳри туманлари иш фаолияти статистикаси учун маълумотларни тўплади. Ўтган ҳафта давомида пойтахт аҳолиси 52 176 та мурожаат йўллади, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2 мингтага кўпдир. Учликка Учтепа, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари кирди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.