Колумбиянинг Меделин шаҳрида Гермес тахаллуси билан танилган италиялик наркобарон Густаво Ночелла қўлга олинди. Уни Италия мафиясининг чўқинтирган оталаридан бири ва дунёда энг кўп қидирилаётган гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири деб аташади. 58 ёшли жиноятчи бильярд ўйнашга ишқибозлиги туфайли қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» нашри.
Операция Колумбия полицияси томонидан Италия ҳукумати, Европол ва Буюк Британия билан ҳамкорликда амалга оширилди. Колумбия полицияси бошлиғи Уилям Рене Саламанкнинг айтишича, Ҳермес ҳар уч ойда ижарага олган ҳар бир янги квартирага бильярд столини буюртма қилиш одати туфайли қўлга олинган.
Полиция, шунингдек, Гермеснинг Италия мафия қабилалари ва Жанубий Америка жиноий гуруҳлари ўртасидаги алоқаларда асосий роль ўйнаганини, гиёҳванд моддаларнинг йирик партиялари савдоси билан шуғулланганини кўрсатди. Уни қўлга олиш операциясини тайёрлашга ярим йил кетди.