Uzum Market Ўзбекистон сотувчилар уюшмасининг ҳамкори бўлди

O‘zbekiston

Меморандум мамлакатда e-commerce бозорини ривожлантириш, шунингдек ўзбекистонлик тадбиркорларнинг миллий ва халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.

Uzum Market миллий маркетплейси ва Уюшма тадбиркорлар учун таълим лойиҳалари устида биргаликда ишлаш, шунингдек, сотувчилар учун IT ечимларини ишлаб чиқишда Уюшманинг иштироки тўғрисида келишиб олдилар.

«Бу ҳамкорлик бутун ассоциация учун янги имкониятлар очади. Тадбиркорлар нафақат минтақавий бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаши, балки Uzum Market каби қудратли ҳамкорни қўллаб-қувватлаган ҳолда миллий даражага чиқиши мумкин бўлади. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш, шунингдек, аёллар ва ёшлар учун таълим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш имконини беради», — дейди Ўзбекистон селлерлар уюшмаси ҳаммуассиси Темур Рашидов.

«Узум Market билан 11 мингдан ортиқ тадбиркор ўз бизнесини ривожлантирмоқда ва биз учун ушбу улкан ҳамжамият билан доимий мулоқотни давом эттириш муҳимдир. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар Uzum Market билан ҳамкорликда нафақат бизнесни ривожлантириш учун инфратузилма ва қулай хизматларни, балки тажрибали сотувчиларнинг маслаҳатлари ва Uzum Market жамоасидан тезкор ёрдам олишади», — деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Бугунги кунда Uzum Market миллий маркетплейсида 11 мингдан ортиқ тадбиркор ўз бизнесини ривожлантирмоқда. 2024 йилда маркетплейс буюртма бериш шохобчалари тармоғини уч бараварга кўпайтириб, 10 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган барча шаҳар ва қишлоқларни қамраб олишни режалаштирмоқда.

Mavzuga oid materiallar