«Чет элда ўзбошимчалик билан чиқиш қилган санъаткорлар лицензиядан маҳрум этилади» — «Ўзбекконцерт»

O‘zbekiston

Хорижда концерт беришни режалаштираётган санъаткорлар ўз гастроллари ҳақида «Ўзбекконцерт»ни олдиндан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Ушбу талабни бузганлик учун лицензияни муддатидан олдин тўхтатишгача бўлган қатъий чоралар кўрилади.

Хорижда концерт беришни режалаштираётган Ўзбекистон санъаткорлари «Ўзбекконцерт»ни олдиндан ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Ташкилотнинг таъкидлашича, «Маданий фаолият ва маданият муассасалари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистондан ташқаридаги ҳар қандай концерт тадбирлари «Ўзбекконцерт» билан келишилган бўлиши керак.

Агар ушбу қоидага риоя қилинмаса, концерт ноқонуний деб ҳисобланади, қоидабузарлар эса лицензияни муддатидан олдин тўхтатишгача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин.

«Ўзбекконцерт»да таъкидланишича, бугунги кунда кўплаб санъаткорлар ушбу талабларни эътиборсиз қолдириб, хорижда чиқишларини режалаштирмоқда.

Mavzuga oid materiallar