«Ташкент Инвест» компанияси Ўзбекистон пойтахтига кириладиган тўртта дарвозанинг эскиз концепциясини ишлаб чиқиш бўйича очиқ халқаро танловни эълон қилди.
Танловда барча иштирок этиши мумкин — ўзбекистонликлар ҳам, хорижий иштирокчилар ҳам. Шунингдек, Ўзбекистонлик мутахассислар иштирокида жамоалар тузиш ҳам мақсадга мувофиқ.
Танлов муддатлари:
2024 йил 31 октябрь — аризалар қабул қилиш бошланиши;
2024 йил 7 ноябрь — аризаларни қабул қилиш якунланиши;
2024 йил 11 ноябрь — финалчилар эълон қилиниши;
2024 йил 30 ноябрь — Танлов ғолиби эълон қилиниши.
Иштирокчи бўлиш учун 2024 йил 7 ноябрдан кечиктирмай танловнинг info@tashkentinvest.com электрон манзилига ариза юбориш зарур.
Танлов ЮНEСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
биринчи ўрин — 100 миллион сўм;
иккинчи ўрин — 50 миллион сўм;
учинчи ўрин — 30 миллион сўм.