Chevrolet Cobalt қора дискалари қўшимча 7,3 млн сўм тўлаш керак: Midnight комплектацияси нархи эълон қилинди

O‘zbekiston

UzAuto Motors компанияси Midnight комплектациясидаги Chevrolet Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаши ва унинг нархини эълон қилди. Седаннинг янги версияси 155,2 млн сўмга баҳоланди, бу мавжуд вариантлардан 7,3 млн сўм қимматроқ.

Фото: UzAuto Motors

Асакадаги UzAuto Motors автомобиль заводи Midnight комплектациясидаги Chevrolet Cobalt ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Седаннинг янги версияси бошқа вариантлар билан бир қаторда ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда комплектация ташқи кўринишидаги янгиланишларни, жумладан, ёруғлик техникаси ва ғилдирак дискларининг тўқ рангларини ўз ичига олади. Кейинчалик интерерга ҳам ўзгартиришлар киритилади.

Cobaltning GX Midnight AT версиясидаги нархи 155 231 000 сўмни ташкил этади, яъни мавжуд вариантлардан 7,3 миллион сўм қиммат. Компания сотувлар бошланадиган санани кейинроқ эълон қилишни ваъда қилди.

Седаннинг бошқа вариантлари ишлаб чиқарилишда давом этади ва амалдаги нархларда сотилади. GX-Optima AT Plus комплектацияси ҳозирда 146 455 000 сўм, GX-Style AT Plus эса 147 916 000 сўмга баҳоланмоқда.

Сотувлар бошланадиган сана ҳақида кейинроқ хабар берилади.

Mavzuga oid materiallar