Перуда ўйин вақтида футболчини чақмоқ урди

Dunyo

Перунинг Уанкайо шаҳрида «Хувентуд Беллависта» ва «Фамилия Чокка» жамоалари ўртасидаги ўйин пайтида бўрон бошланди. Футболчилар майдонни тарк этаётганда 35 ёшли ҳимоячи Хосу Уго Де ла Круз Мезни чақмоқ урди. Спортчи шифохонада вафот этди.

Перулик ҳимоячи Хосу Уго Де ла Круз Меза 35 ёшида вафот этди. Футболчининг ўлимига футбол ўйини вақтида чақмоқ уриши сабаб бўлган, дея хабар берди Marca.

Воқеа Перунинг Уанкайо шаҳрида «Хувентуд Беллависта» ва «Фамилия Чокка» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида содир бўлган.

Бўрон бошлангандан сўнг, иккала жамоа ўйинчилари майдонни тарк этишди. Бироқ чақмоқ ҳимоячига тегди.

Жабрланувчи зудлик билан шифохонага етказилди, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Шу билан бирга, унинг ёнида бўлган дарвозабон жиддий жароҳат олган.

Mavzuga oid materiallar