Ўзбекистонда келишилган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчилари томонидан пора олиш, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.

Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ҳужжатга кўра, Жиноят кодекси 214-1-модда билан тўлдирилиб, унда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчилари учун қонунга хилоф равишда моддий бойликлар олганлик ёки мулкий манфаатдорлик олганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур жиноят БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, 214-2-модда билан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу модданинг санкцияларида БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Mavzuga oid materiallar