Fly Khiva юк авиакомпанияси йўловчиларни ташишни бошлайди

O‘zbekiston

Fly Khiva юк ташувларига қўшимча равишда йўловчи рейсларини йўлга қўяди. Авиакомпания ички рейсларни амалга оширади, келгусида эса халқаро рейсларга чиқиш режалаштирилган, аммо айнан қайси давлатларга бориши ҳозирча номаълум.

Фото: Uzbekistan Airports

Fly Khiva авиакомпанияси юкларга қўшимча равишда йўловчи рейсларини йўлга қўяди, дейилади авиаташувчининг Telegram каналида эълон қилинган баёнотида.

Хабарда қайд этилишича, шу ҳафта Тошкентда Fly Khiva йўловчи авиакомпанияси тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Илгари Fly Khiva юк рейсларини амалга оширишга қаратилган эди.

Авиакомпания ички рейсларни амалга оширади, келгусида эса халқаро рейсларга чиқиш режалаштирилган, аммо айнан қайси давлатларга бориши ҳозирча номаълум.

Fly Khiva 2021 йилда Хива шаҳрида фуқаролик, юк ва бизнес авиациясини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Шундай қилиб, 2022 йил апрель ойида у «Озарбайжон ҳаво йўллари» (AZAL) билан биргаликда Боку — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди.

Mavzuga oid materiallar