Қатар АҚШ талабига кўра ҲАМАС раҳбариятини мамлакатдан чиқариб юборишга рози бўлди

O‘zbekiston

Қатар террорчилик ҳаракати раҳбарларини ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги келишувга кўндиришга бир неча бор уринишлардан сўнг, АҚШ талабига биноан ҲАМАС раҳбариятини мамлакатдан чиқариб юборишга розилик берди.

Қатар ҳукумати террорчилик ҳаракати етакчиларини ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги келишувга кўндиришга бир неча бор уринишлардан сўнг, АҚШ талабига биноан ҲАМАС раҳбариятини мамлакатдан чиқариб юборишга рози бўлди. Бу ҳақда CNN, Reuters, Financial Times ва Times of Israel ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Тахминан икки ҳафта олдин америкалик амалдорлар Қатардаги ҳамкасбларига ҲАМАС етакчиларига бошпана беришни тўхтатишлари лозимлигини айтишди, деб ёзади CNN. Тахминан бир ҳафта олдин Қатар бунга рози бўлди ва террорчи гуруҳни хабардор қилди, дейди телеканал манбалари. CNNнинг таъкидлашича, америкалик амалдорларнинг илтимоси ҲАМАС етакчилари Исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича бир неча бор қилинган таклифларни рад этганидан сўнг пайдо бўлди, бу АҚШ президенти Жо Байден учун устувор вазифа эди.

ҲАМАСнинг юқори мартабали вакили Қатар гуруҳ раҳбарларини Доҳадан чиқариб юборишга рози бўлгани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. У буни «босим ўтказиш тактикаси» деб таъкидлади ва бундай баёнотлар илгари ҳам тасдиқловчи далилларсиз тарқатилганини қўшиб қўйди.

ҲАМАС етакчилари Қатардан қачон ва қаерга юборилиши ҳали номаълум. CNN манбаларидан бирининг сўзларига кўра, гуруҳга мамлакатни тарк этиш учун жуда оз вақт берилган. Эҳтимолий вариант сифатида Туркия кўриб чиқилмоқда, аммо АҚШ бу сценарийни маъқуллаши даргумон, деб ёзади CNN. Times of Israel нашрининг таъкидлашича, илгари вариантлар орасида Эрон, Уммон, Ливан ва Жазоир ҳам тилга олинган, аммо улар ҳам турли жиҳатлардан АҚШда хавотир уйғотмоқда.

ҲАМАС раҳбарияти 2012 йилдан бери Доҳа шаҳрида жойлашган — Суриядаги фуқаролар уруши туфайли Дамашқдаги қароргоҳи тарк этишга мажбур бўлганидан бери ва АҚШ террорчи гуруҳ билан алоқа қилиш учун воситачи бўлишни Қатар ҳукуматидан сўраган.

2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг АҚШ Қатарга Доҳанинг террорчи гуруҳ билан «оддий ишбилармонлик муносабатларини» қўллаб-қувватлай олмаслигини маълум қилди, бироқ гаровга олинганларни озод қилишда воситачилик қилиш учун муҳим деб ҳисоблаб, алоқа канали ёпилмади. Бироқ CNN, Reuters ва бошқа манбаларнинг маълумотларига кўра, сўнгги далил АҚШ фуқаролигига эга бўлган гаровга олинган Херш Голдберг-Полиннинг ҳалок бўлиши бўлди. Унинг жасади 1 сентябрь куни Ғазо секторидаги туннеллардан бирида топилган.

Сентябрь ойида АҚШ Адлия вазирлиги ҲАМАСнинг бир нечта етакчиларига 7 октябрь куни содир этилган ҳужум пайтида америкалик фуқароларни ўлдиришда айб эълон қилди. Улар орасида гуруҳ раҳбарларидан бири Доҳа шаҳрида яшовчи Холид Машал ҳам бор. Шунингдек, 31 июль куни Теҳронда ўлдирилган (унга ҳам айблов қўйилган) ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Доҳада яшаган.

Mavzuga oid materiallar