Ўзбекистон Спорт вазирлиги хабар беришича, Ўзбекистон терма жамоаси аралаш якка кураш (ММА) бўйича жаҳон чемпионатининг медаль ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Жамшид Тиллаев энгил вазн тоифасида франциялик Самбу Симани мағлуб этиб, миллий жамоамизга олтин медаль келтирди. Ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Зафар Рашидов қозоғистонлик Самғат Шабданни енгиб, олтин медални қўлга киритди. Ярим оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Асрорбек Анваржонов яна бир ғолибликни қўлга киритди.
Энг енгил вазн тоифасида кумуш медаль ўзбекистонлик Қарши Усмоновга насиб этди. Саккизта бронза медали соҳиблари орасида тўрт нафар аёл ҳам бор.
Мусобақа Ўзбекистон биринчи марта Тошкентдаги Humo Аrenaʼда ўтказилди.