Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ЙТҲга учради — видео

O‘zbekiston

Тошкентда бир кунда йўловчи автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди. Учтепа туманида 121-сонли автобус кўчатлар сотиладиган ҳудудга кириб кетган, Миробод туманида эса Лаcэтти автомобили йўловчи автобусига урилган.

Тошкентнинг Учтепа туманида 11 ноябрь куни тахминан соат 06:00 да 121-сонли автобус ҳайдовчиси, эҳтимол, бошқарувни йўқотиб, кўчатлар сотиладиган ҳудудга кириб кетгани ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шу куни Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 39 ёшли ҳайдовчи бошқараётган йўловчи автобуси ва 32 ёшли аёл ҳайдовчиси бошқараётган Лаcэтти автомобили ўртасида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси жароҳатланган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar