Тошкент вилоятида 3,3 трлн сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида 3,3 трлн сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланди. Шундан 1,8 трлн сўми ундирилди ва 158 млрд сўмлик мол-мулк хатланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюросига Тошкент вилоятидан 3,3 трлн сўмлик 54 мингдан ортиқ ҳужжат келиб тушгани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундан 1,8 трлн сўми ундирилди ва 158 млрд сўмлик мол-мулк хатланди.

«Ҳозирда 229,7 млрд сўмлик 133 та мол-мулк электрон онлайн-аукционларда сотувга қўйилган,» - дейилади хабарда.

Хусусан, 22 та ижро ҳужжати бўйича 1,2 млрд сўм солиқ қарзи бўлган компанияга тегишли ИСУЗУ русумли автомобиль хатланган. Аукцион натижаларига кўра, автомобиль 436 млн сўмга сотилди ва тушган маблағлар солиқ қарздорлигини тўлашга йўналтирилди.

Mavzuga oid materiallar