Ўзбекистон Доҳада Қатарга енгилди: терма жамоа энди Эрондан ортда қолмоқда

O‘zbekiston

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Қатар терма жамоасига мағлуб бўлиб, ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол ўтказиб юборди.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида Доҳада Қатарга 2:3 ҳисобида енгилди.

Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Али Алмоэз биринчи бўлимда иккита гол урди. Ўзбекистон иккинчи бўлимда ўйинни тенглаштирди: Аббосбек Файзуллаев дубл қайд этди. Лукас Мендес ўйиннинг сўнгги қўшимча дақиқасида жамоасини ғалабага олиб чиқди.

Таъкидлаш жоизки, учрашувнинг 24-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жароҳатланиб, майдонни тарк этди. «Рома» ҳужумчиси ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди.

Гуруҳнинг параллель ўйинида Қирғизистон БАА жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Эрон КХДР устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беш турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 10 очко тўплаб, А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қатар 7 очко билан тўртинчи ўринда, БАА терма жамоаси ҳам шунча очкога эга. 13 очко тўплаган Эрон футболчилари пешқадамлик қилмоқда

Mavzuga oid materiallar