Сурхондарёда Nexia ҳайдовчиси 7 ёшли болани уриб юборди

O‘zbekiston

Сурхондарёда Nexia ҳайдовчиси 7 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Шифокорларнинг ёрдамига қарамай, бола вафот этган.

Сурхондарёда Nexia автомашинаси мактаб ўқувчисини уриб юборди, деб хабар берди ЙҲХБ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ 12 ноябрь куни Бандихон туманида содир бўлган. Nexia русумли автомашина бошқарувидаги 32 ёшли эркак йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди.

Ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг ёрдамига қарамай, бола вафот этган. Бола ўқиган мактабда ФВВ масъул ходимлари ва туман аҳолиси иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

Mavzuga oid materiallar