Туркия Исроил президенти самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди

Dunyo

Ицхак Герцог Туркия ҳудуди орқали учиб ўтиш тақиқланганлиги сабабли БМТ иқлим саммити (CОP29) учун Озарбайжонга ташрифини бекор қилди. Анқара аввалроқ Фаластин томонини қўллаб-қувватлаб, Исроил билан муносабатларнинг узилганини эълон қилган эди.

Туркия Исроил президенти Ицхак Герцогнинг Озарбайжонга учаётган самолёти ҳаво ҳудудидан ўтишига рухсат бермади. Бу ҳақда 17 ноябрь куни Milliyet газетаси дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

Тақиқ натижасида Ицхак Герцог БМТнинг иқлим бўйича саммитида (CОP29) иштирок этишни режалаштирган Бокуга ташрифини бекор қилди. Исроил томони сафарни кўчириш тўғрисидаги қарор вазиятни таҳлил қилиш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинганини таъкидлади.

Аввалроқ 13 ноябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин томонини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, Исроил билан муносабатларнинг узилганини эълон қилган эди.

Mavzuga oid materiallar