Ўзбекистонда уй ҳайвонларини чиплаш жорий этилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Барча ҳайвонлар (йирик ва майда шохли моллар, отлар, эшаклар, мушуклар, итлар) босқичма-босқич ягона электрон базага киритилади.