Akfa University у ерда ўқишни истамаган талабаларнинг пулини ўзлаштирди
Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Akfa Universityʼда ўқиш учун тўланган пулларни қайтариб бермаслик бўйича 10 га яқин мурожаат келиб тушган. Қўмита университетни етти нафар талаба учун 167,5 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилишга мажбур қилди. Шунингдек, Akfa University тегишли лицензияга эга бўлмаган йўналиш бўйича дарс ўтказгани маълум бўлди.