Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Akfa Universityʼни «Тижорат ҳуқуқи» курси ўтилмагани учун пулни қайтаришга чақирди.
Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда Akfa Universityʼга 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилган ҳамда рекламаларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек «Тижорат ҳуқуқи» таълим йўналиши учун ҳам давом этаётгани баён қилинган.
Талабалар 12,5 млн сўмдан 25,0 млн сўмгача контракт тўловини тўлаган (Қўмитага келиб тушган 7 та мурожаатлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмаган жами маблағ миқдори 167.500.000,0 сўм).
«Central Asian University» МЧЖ томонидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 7, 12, 19 ва 21-моддалари талаблари бузилган деб топилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, кўрсатилмаган хизмат учун 7 нафар талаба фуқароларга жами 167,5 млн сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек бошқа фуқароларнинг мурожаати асосида улар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма берилди.
Махсус комиссиянинг ушбу қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Йил бошидан буён Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама, тендер савдолари ёки асоссиз нархлар билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш бўйича фаол иш бошлади.
Агентлик аллақачон ўнга яқин йирик компанияларни жаримага тортган. Биз энг шов-шувли ҳолатлар ҳақида ҳам ёздик. Қуйида уларни санаб ўтамиз:
Ведомство уже оштрафовало около десятка крупных компаний. Мы также писали о самых громких случаях. Приведем их ниже:
Orient Group Management: Orient Group Management монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олмасдан, устав капиталини кўпайтириш орқали Highway Logistics Center транспорт-логистика марказининг 45 фоиз улушини сотиб олган.
Нукус аэропорти: «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя қилмаган.
Ipak Yoʻli банки: «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузилган. Банк битта фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда ўз омонатларини эълон қилди, лекин аслида мижоз омонатдан пул маблағларини муддатидан олдин ечиб олганида, фоиз миқдори камаяди, бу рекламада кўрсатилмаган.
Universal Bank: Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Universalbankʼни «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузганликда айбдор деб топди. Банк йиллик 25% депозит ставкасини эълон қилди, аммо веб-сайт бутунлай бошқача фоизни кўрсатган.
«Shangfeng-Bridge of Friendship» МЧЖ: Бошқа ишлаб чиқарувчилар билан инсофсиз рақобат учун иш қўзғатилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ: «Рақобат тўғрисида»ги қонун бузилиши белгилари аниқланди.
Korzinka супермаркетлар тармоғи: Реклама тўғрисидаги қонун бузилиши аниқланган. Компания истеъмолчиларни чалғитувчи рекламага қўйиладиган талабларни бузган. «Энг арзон» товарларнинг нархи бозордаги нархлардан фарқ қилмади.
Бундан ташқари, дорихоналарда оширилган нархлар ҳақида ҳам қўшимча қилиш керак. Қўмита томонидан 49 минг 455 та ҳолатда 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ асоссиз йўллар билан қўлга киритилгани аниқланган.