
Ўзбекистонда етти дарёдан қум ва шағал қазиб олишга мораторий эълон қилинди
Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилди. Аввалроқ Кушербаев бу масала ўтган йилнинг баҳоридан бошлангани ҳақида ёзган эди. Қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон платформаси орқали олиш мумкин.