«10 суткалик қамоқ» Тошкент вилоятида бир гуруҳ ёшлар йўлда тартибсизлик уюштирди — видео
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги йўлда тартибсизликлар содир этган ўндан ортиқ ёшлар маъмурий жавобгарликка тортилди. 10 киши 10 сутка қамоққа олинди, яна бир киши ёш боланинг отаси бўлгани учун жаримага тортилди.