Тошкентда ноқонуний ташқи рекламалар оммавий равишда демонтаж қилинмоқда
Тошкентда ноқонуний рекламаларга қарши кенг кўламли кураш бошланди. Бунда нафақат тўсиқларга ўрнатилган оддий баннерлар, балки пешлавҳалар, баланд биноларнинг олд томонидаги реклама баннерлари ва бошқа ҳажмли иншоотлар ҳам эътибордан четда қолмади.