
Ўзбекистонда сўнгги бир ярим йил ичида икки мингга яқин аёл тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлди — БП
Ўзбекистонда 2022-2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида жиноят натижасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар сони 1831 тани ташкил этган. Прокурорлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга маънавий зарарни ундириш бўйича 3,8 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган.