Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» яқинида дарахт шохлари кесилиб, қозон ёнига териб қўйилгани акс этган суратлар тарқалди.
Ободонлаштириш бўлими ходимлари Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» яқинида «ош дамлаш учун дарахтларни буталамоқда», деб ёзади блогер Александр Иванюженко ўзининг Telegram-каналида.
Экофаоллар бир неча марта катта умид билан бундай фактларни Юнунособод туман экология бўлимига тақдим этишган, улар эса ҳолат назорат қилинишини таъкидлаган, — дейилади хабарда.
Гувоҳлар томонидан юборилган суратларда кесилган ва қозон олдида турган шохлари бир хил эканини кўриш мумкин.