Самарқанд вилоятида 16 январь куни автобус йўлтанламас билан тўқнашиб кетиши оқибатида ариққа тушиб кетди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.
Ҳодиса соат 13:20 да 4П-47 автомобиль йўлининг 64-километрида, М-39 «Булунғур — Ургут» автомобиль йўлининг «Мерганча» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган.
Оқибатда автобус салонида бўлган ҳайдовчининг ёрдамчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва енгил тан жароҳати олгани учун уйига жавоб бериб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда Ургут тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқандда автобус йўлтанламас билан тўқнашиб, ариққа ағдарилди
16 январь куни Самарқандда Isuzu автобуси Changan русумли машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида ариққа қулади. Йўловчилардан бири жароҳатланган.
![Самарқандда автобус йўлтанламас билан тўқнашиб, ариққа ағдарилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F01%2Fphoto_2024-01-17_09-09-57.jpg&w=1536&q=75)