НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари альянс мамлакатларини яқин 20 йил ичида Россия билан урушга тайёрланишга чақирди

НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр иттифоқ аъзоларини яқин 20 йил ичида Россия билан уруш бошланиши эҳтимоли борлиги сабабли тайёргарлик кўришга чақирди.

НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари альянс мамлакатларини яқин 20 йил ичида Россия билан урушга тайёрланишга чақирди

Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.

«Биз тушуниб етишимиз керакки, тинч-хотиржам яшаётганимиз оддий ҳол эмас. Шу сабабли биз Россия билан зиддиятга тайёрланяпмиз. Аммо баҳс анча кенгроқ. Бунда саноат соҳаси ҳам, одамлар ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини тушунишимиз керак», — дейди Бауэр.

Адмиралнинг таъкидлашича, НАТО таҳдидларга «кўпроқ тайёр» бўлиши ва уруш содир бўлган тақдирда кўпроқ одамларни хизматга жалб қилиш имконини берадиган тизимни ишлаб чиқиши керак.

Бауэр Швеция расмийларининг мамлакат урушга тайёрланиши кераклиги ҳақидаги баёнотларини мисол қилиб келтирди. Унинг фикрича, иттифоқнинг бошқа давлатлари яқин 20 йил ичида ҳамма нарса шоколаддек ширин бўлмаслигини англаши керак.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш