Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани туфайли атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида Чилонзор туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 70 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
Бундай корхоналар қаторида бетон, ун маҳсулотлари, керамик плиткалар, тўқимачилик ва бошқа тармоқ маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор.
Шунингдек, Сергели туманида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II ва II тоифасига мансуб 68 та корхона чанг газ тозалаш ускуналари ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилди.
Янгиҳаёт туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 22 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
Тошкентнинг учта туманида 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида ҳаво ифлосланиши даражаси ошиши муносабати билан 160 та корхонага чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш топширилди.
![Тошкентнинг учта туманида 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантирилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F01%2Fzfosa1dof8yxw8mderxv.png&w=1536&q=75)