Ўзбеклар инқилобгача миллат сифатида мавжуд бўлмаган — россиялик тарихчи

Россиялик «тарихчи» михаил смолин НТВ телеканалидаги кўрсатувда инқилобгача бўлган муддатда ўзбек миллати бўлмаганини айтди.

Ўзбеклар инқилобгача миллат сифатида мавжуд бўлмаган — россиялик тарихчи

Россиялик «тарихчи» михаил смолин телеканалдаги кўрсатув вақтида ўзбек ва қозоқлар инқилобгача миллат сифатида мавжуд бўлмаганини таъкидлади.

Қозоғистон қандай пайдо бўлганига қаранг. Дастлаб у РСФСР таркибида Қозоқ Республикаси деб аталган. Яъни қозоқлар умуман йўқ миллат эди. Кейин Қозоғистон ССР таркибида Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси тузилди.

Кейин уни РСФСРдан ажратиб олишди. Яъни у ерда халқларнинг шаклланишига оид қарорлар шундай ихтиёрий равишда қабул қилинган. Масалан, ўзбеклар инқилобгача бўлмаган. Бундай этник ном ҳам йўқ эди. Уни олиб, бир қанча Марказий Осиё халқларидан ўзбекларни яратишган. Озарбайжонлар кимлар, бундай миллат ҳам йўқ, — дейди смолин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ захар прилепин Россияга келаётган муҳожирлар мамлакатини эгаллашни таклиф қилган эди. Ўзбекистонда бу баёнотлар учун Россия расмийсига ҳақоратли сўз ишлатилганди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш