Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви бўлиб ўтди

24 январь куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви бўлиб ўтди

Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлади. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бошлиғи президентга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш