Тошкент ҳавосида чанг зарралари ЖССТ нормасидан қарийб 21 бараварга ошиб кетди

25 январь куни Тошкент ҳавосидаги майда PM 2,5 зарралари ЖССТ стандартидан 20,9 баравар ошиб кетди. Маълум бўлишича, бу кўрсаткич СанПин меъёридан ошмаган.

Тошкент ҳавосида чанг зарралари ЖССТ нормасидан қарийб 21 бараварга ошиб кетди
Иллюстративное

2024 йил 25 январь Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосини автоматик кузатиш станцияларининг соат 8:00 даги маълумотларига кўра:

PM 10 майда зарраларининг таркиби 161,8 мкг/м3 ни ташкил этди, кўрсаткич СанПиН 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

Майда PM 2,5 зарраларининг таркиби 104,8 мкг/м3 ни ташкил этди, бу ЖССТ тавсияларидан 20,9 марта (5 мкг/м3) кўп деганидир.

Углерод оксиди CО (транспорт воситалари ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,6 мг/м3 ни ташкил этди, бу кўрсаткич ҳам СанПиН 0293-11 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмаган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш