Андижон ҳокимлиги ходими давлат рақами олиб ташланган машинада сайр қилди

Ижтимоий тармоқларда Prado русумли автомашинада суратга олинган видео чоп этилди, унда йўловчи қўлида «PAA 267» давлат рақамини кўтариб юрган. Автомобиль Андижон вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган. Маъмурият видео эски эканини айтди. Бунга далил келтирилмаган.

Андижон ҳокимлиги ходими давлат рақами олиб ташланган машинада сайр қилди

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларга сиздирилган видео бир неча йил аввал суратга олинган.

Раҳбарият вакили машинада бўлган тақдирда, бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини барча бирдек тушуна олади. Бу каби ҳолат бирор ходимнинг иш вазифасига нисбатан масъулиятсиз қарашидан юзага келиши мумкин, — дейилади хабарда.

Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ўша вақтнинг ўзида ходимларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган бир нафар ходим вазифасидан озод қилинган, — дея аниқлик киритди ҳокимлик.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш