Фарғонада эркак сув таъминоти ходимини сўкди: унга 10 сутка берилди

Фарғонанинг Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро сув таъминоти назоратчисини ҳақоратлагани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Фарғонада эркак сув таъминоти ходимини сўкди: унга 10 сутка берилди

Видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди ва фойдаланувчиларнинг ғазабини келтирди. Фарғона вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 25 январь куни «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ Қувасой шаҳар бўлими назоратчиси Б.С. ичимлик суви учун муддати ўтиб кетган қарздорлиги бор истеъмолчининг манзилига борган. Қарздор, 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г. ходимни ҳақорат қилиб, беҳаё сўзлар ишлата бошлаган ва жамиятда ўзини тутиш қоидаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган. Суд фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш