ИИББ маст ҳолда ҳатто велосипед бошқариш ҳам мумкин эмаслигини эслатди

Ички ишлар бош бошқармаси маст ҳолда велосипед бошқариш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди. Қоидабузарлик қарийб 1 млн сўм жаримага тортишга сабаб бўлади.

ИИББ маст ҳолда ҳатто велосипед бошқариш ҳам мумкин эмаслигини эслатди
Иллюстративное

Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-модда (Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) ва 136-модда 1-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши)да белгилаб қўйилган.

Қоидабузарлик БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш