Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахт рақамлаштирилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аэрофотосуратлар ёрдамида ёши 5 ва ундан катта бўлган 254 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитасини яратди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди.

Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахт рақамлаштирилди

Дарахтларни санашда энг камида 5 ёш ва ундан юқори бўлган дарахтлар ҳисобга олинди. Мутахассислар барча ҳудудлардаги яшил майдонлар ҳажмини аниқлаб, рақамли харитани яратди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади. Дарахтларни сертификатлаш 3 босқичда амалга оширилади:

  • Аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади;
  • Хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
  • Маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.

Қайд этилишича, 1-босқич доирасида барча вилоятлардаги яшил қоплам майдони аниқланди. Барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилди.

Хабарда, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти барча дарахтларни хатловдан ўтказилгани айтилган. Уларнинг жойлашув координаталари, сони аниқланди ҳамда рақамли харитаси яратилган.

Дарахтларни санашда энг камида 5 ёш ва ундан юқори бўлган дарахтлар ҳисобга олинди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 254 миллион 162 минг 505 дона дарахтнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди.

Ҳозир 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда «Яшил макон» электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахтлар реестри тизими яратилди. Дарахтларнинг тури, диаметри, ҳолати, координатаси, фотоси, ва масъул ташкилот тўғрисидаги маълумотлар киритилмоқда. Ҳозирги кунда республика бўйича жами 200 мингдан ортиқ дарахтлар хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилган.

Дарахтларни ўрганиш натижаларини greenmakon.eco веб-сайтида кузатиш мумкин.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш